Марказ ҳақида

СEРТИФИКАТЛАШ

Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонунига мувофиқ туризм фаолиятини сертификатлаштириш мажбурий тусга эга.

Туризм фаолиятининг субъекти сертификатлаштиришдан ўтмаган туризм хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.

  • “Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУК (кейин Марказ):

–  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2016 йил 02 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарорига мувофиқ тузилган;

–  туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 2017 йил 05 июндаги 355-сон қарорига илова) талабларидан келиб чиққан ҳолда туризм хизматларини сертификатлаштиришни амалга оширишга ваколатланган;

–  “Ўзстандарт” агентлигида аккредитация қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитация органининг Давлат реестрида рўйхатдан ўтган (08.06.2016 й.даги УЗ.АМТ.06.МАИ.361 – сон);

–  меҳмонхона ва туризм-экскурсия хизматларини сертификатлаштиришни амалга оширади;

–  туризм хизматларини сертификатлаштиришга имкон берадиган зарур воситалар ва сифат менежменти тизимига эга;

–  таркибида туризм фаолияти соҳасида зарур амалий тажрибага эга бўлган малакали ходимлар бор.

ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш.

  • Сертификатлаштириш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

–  сертификатлаштиришга (туроператорлик хизматлари ва меҳмонхона хизматлари) ариза бериш ва уни кўриб чиқиш;

–  ариза бўйича қарор қабул қилиш ва шартнома тузиш;

–  ариза ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигига таҳлил қилиш;

–  сертификатлаштириш объектини баҳолаш;

–  мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;

–  мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун битим тузиш;

–  мувофиқлик белигисини рўйхатдан ўтказиш ва бериш.

Сертификатлаштириш объектининг инспексия назорати:

Инспексия назорати сертификатлаштириш вақтида белгиланган норматив ҳужжатлар талабларига сертификатлаштириш объектининг мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида уни даврий равишда қайта баҳолаш тартиб-таомили ҳисобланади.

Марказ Инспектсия назоратини ўтказиш режасига биноан сертификатлаштириш объектининг инспексия назоратини амалга оширади.

Стандартлаштириш

Кўрсатилаётган туризм хизматларини хавфсизлиги, сифати, шунингдек халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошида Туризм соҳасидаги стандартлаштириш бўйича техник қўмита фаолият юритади.

Техник қўмиталар стандартлаштириш бўйича миллий орган (“Ўзстандарт” Агентлиги) томонидан белгиланган, бириктирилган стандартлаштириш объектлари ёки фаолият соҳалари бўйича миллий, минтақавий ва халқаро стандартлаштириш соҳасида ишларни ташкиллаштириш ва ўтказиш мақсадида ихтиёрий асосда амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахсларнинг (манфаатдор томонларнинг: корхоналар, ташкилотлар, ижро ҳокимияти, экспертлар, бошқа мутахассислар ва ҳ.к. ) ҳамкорлик шакли ҳисобланади.

Стандартлар Техник қўмиталар доирасида экспертлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилади. Стандартга бўлган эҳтиёжни белгилаш вақтида экспертлар стандарт лойиҳасини ишлаб чиқадилар, муҳокама қиладилар ва келишадилар. Стандартларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни Техник қўмита Котибияти мувофиқлаштиради.

“Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУК Туризм соҳасидаги стандартлаштириш бўйича техник қўмита Котибияти ҳисобланади.

Стандарт лойиҳалари “Ўзстандарт” Агентлигида белгиланган тартибда экспертизадан ўтади ва “Ўзстандарт” Агентлиги қарорига биноан амалга жорий этилади.

Марказ туризм хизматлари соҳасида стандартларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Мустақиллик ва холислик статуслари қуйидагилар билан таъминланади:

– Марказ туризм соҳасида фаолият юритувчи субъектлардан маъмурий, иқтисодий ва юридик жиҳатдан мустақил ҳисобланади;

–  Марказ сертификатлаштириш учун бошқа вазирлик, муассаса ва идораларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилади;

–  сертификатлаштириш натижаси ишга тўланадиган тўловга боғлиқ эмас;

–  сертификатлаштириш ўтказадиган мутахассисларга нисбатан босим ўтказишга йўл қўйилмайди, сертификатлаштириш натижалари бўйича қарорни сертификатлаштиришда иштирок этмаган бошқа шахс қабул қилади.

Марказ қошида холисликка таҳдидларга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга оширадиган махсус Кенгаш тузилган.

Марказ раҳбарияти сифат менежментини доимий такомиллаштириш ва аризачиларнинг қониқиш даражасини ошириш мақсадида туризм хизматларини сертификатлаштириш натижалари ва ўз фаолиятини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради.

Марказ кўрсатилаётган туризм хизматларининг сифатини ошириш ва туристлар эҳтиёжларини максимал равишда қониқтириш учун барча манфаатдор томонларни ҳамкорликка таклиф этади.