Бўлимлар

Сертификатлаштириш бўлими

Бўлим бошлиғи.

 Бўлим туризм хизматларини, жумладан меҳмонхона ва тероператорлик хизматларини сертификатлаштиради, жойлаштириш воситалари тоифасини белгилайди, сертификация масалаларида аризачилар билан ҳамкорлик қилади. Раҳбарият томонидан таҳлил қилиниши учун бўлим фаолияти бўйича ҳисоботлар тайёрлайди.

Туризм хизматларини сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 355-сонли Қарори билан тасдиқланган Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом асосида олиб борилади.

Бўлим фаолиятини қуйидаги меъёрий хужжатлар асосида олиб боради:

-Туризм, метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича  Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси  Президенти ва ҳукумати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаштириш тизими ва Миллий сертификатлаштириш тизимининг фундаментал меъёрий хужжатлари;

-Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштири ва акрредитациялаш Миллий тизимининг ҳуқуқий асослари;

-Хатлар, баённомалар, саълумотномалар ва умуман иш юритишни тузиш тартиби ва расмийлаштириш қоидалари;

-туризм хизматларини сертификатлаштириш тартиби;

-туризм соҳасида сертификатлаштириш бўйича меъёрий хужжатлар билан ишлаш маҳорати

-меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, инлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари

Инспекция назорати бўлими

Бўлим бошлиғи: С. Миркамилова

 

Инспекция назорати бўлими туризм хизматларини  сертификатлаштириш тизимидаги ташкилий-услубий хужжатларни ишлаб чиқиш, амалга киритишда иштирок этади, ўрнатилган тартибга мувофиқ сертификатлаштирилган хизматларнинг инспекция назоратини амалга оширади. Инспекция назорати натижаларига кўра хужжатлар (баённома,далолатнома) расмийлаштирилади, инспекция назорати хужжатлари тўплами тўлиқлиги текширилади. Туризм хизматларини снртификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича мавжуд меъёрий ва процедура хужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритади.

Бўлим фаолиятини қуйидаги меъёрий хужжатлар асосида олиб боради:

-Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштири ва акрредитациялаш Миллий тизимининг ҳуқуқий асослари;

-Туризм, метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича  Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси  Президенти ва ҳукумати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаштириш тизими ва Миллий сертификатлаштириш тизимининг фундаментал меъёрий хужжатлари;

-хатлар, баённомалар, саълумотномалар ва умуман иш юритишни тузиш тартиби ва расмийлаштириш қоидалари;

-туризм хизматларини сертификатлаштириш тартиби;

-туризм соҳасида сертификатлаштириш бўйича меъёрий хужжатлар билан ишлаш маҳорати

-меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, инлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари

Инновацион усуллар ва ахборот технологиялари бўлими

Бўлим бошлиғи  : вакант

Инновацион усуллар ва ахборот технологиялари бўлими автоматлаштирилган тизим фойдаланувчиларини хизматлардан муддатида таъминлашни ташкил қилади, хисоблаш ресурсларидан фойдаланиш меъёрларини ишлаб чиқади, автоматлаштирилган тизимлар ишлашини таҳлил қилади, фойдаланувчилар эътирозлари, рекламациялари, хажм ва сифат, графикдан четлашишлар хисобини юритади, бирламчи маълумотларни тайёрлаш, ЭҲМ дан олинган ахборотлар шифрларини очиш, хисоблаш техникаларининг барча имкониятларини амалга оширишда ходимларини ўқитади ва  методик ёрдам кўрсатади. Марказ интернет сайтини юритади

 Бўлим фаолиятини қуйидаги меъёрий хужжатлар асосида олиб боради:

-туризм хизматларини сертификатлаштиришда автоматлаштирилган тизимларни ташкил қилиш ва эксплуатация қилиш бўйича қарорлар, фармонлар, буйруқлар ва бошқа раҳбарий хужжатлар;

–   маълумотларни қайта ишлаш тизими технологиялари, хисоблаш (ахборот-хисоблаш) маркази тузилмаси ҳусусиятлари;

-техник таъминот, хисоблаш техникаларини дастурий воситаларини, математик ва иқтисодий усулларни кўллаш соҳасидаги ривожланиш истиқболлари, ҳамда автоматлаштириш объектларида хизмат кўрсатишни ривожлантириш истиқболлари, вазифаларни автоматлаштиришни кенгайтириш алоқалари ва имкониятлари.

-ҳисоблаш техникаларининг технологик қуввати;

-электрон-ҳисоблаш техникалари, тизим ва қўшимча дастурлар ишлаб чиқиш, маълумот узатиш тармоқлари, ахборот ва абонентлик пунктларига хизмат кўрсатишни ташкил қилиш асослари.    

Ташкилий-техник бўлим

Бўлим бошлиғи: Х. Мирзарайимов 

 

Ташкилий-техник бўлим хизматлар ва корхонани асосий фаолиятини бошқа турларини техник тайёргарлигини ташкил қилади, ишлар (хизматлар) сифатини яхшилаш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш, хизмат кўрсатишдаги моддий ва меҳнат сарфларини қисқартириш. Сертификат олиш учун хужжатларни қабул қилади ва кўриб чиқади, сертификатлаштириш бўйича шартнома, сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқни берувчи келишувни тақдим қилади. Сертификатлаштириш ва янги технологияларни жорий қилишга алоқадор шарномаларни тузилиши ва бажарилишини нахорат қилади.

     Бўлим фаолиятини қуйидаги меъёрий хужжатлар асосида олиб боради:

-хизматларни техник тайёрлаш бўйича меҳёрий ва методик материаллар;

-туризм соҳаси ва корхонани ривожланиш йўналишлари ва истиқболлари;

– корхона хизматларини тақдим қилиш, хизмат курсатиш иш вақти тартиби, хизматлар захирасини аниқлаш ва улардан фойдаланиш.

-хизмат кўрсатишнинг техник талаблари

– хизматларни техник тайёрлашни ашкил қилиш

– хужжатларни кўриб чиқиш учун қабул қилиш тартиби

-янги техника ва технологияларни, меҳнатни ташкил қилиш, рационализаторлик таклифларини жорий қилишни иқтисодий самарадорлигини аниқлаш усуллари

– хизматларни техник тайёрлаш, меҳнатни ташкил қилиш ва бошқарув соҳасида миллий ва хорижий корхоналарнинг илғор тажрибалари

-меҳнатни мухофаза қилиш тартиби ва меъёрлари

Стандартлаштириш бўлими

Бўлим бошлиғи: А. Султанов

Стандартлаштириш бўлими янги стандартларни ҳамда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича бошқа хужжатларни ишлаб чиқади ва амалдагиларини қайта кўриб чиқади, уларни тадбиқ қилади, хизматлар сифатини ошириш, ўлчов бир хиллигини таъминлаш, стандартлар талабларига амал қилинишини назорат қилиш ва уларга раҳбарлик қилиш, ҳамда бу масалалар бўйича консултация бериш билан шуғулланади. Туризм хизматларини стандартлаштириш тизимининг ташкилий-услубий хужжатларини ишлаб чиқади ва амалга киритади. Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология, бўйича халқаро ташкилотлар стандартлари, қоидалари ва процедуралари, миллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиб чиқади ва тизимлаштиради. Стандартлаштириш объектларини аниқлайди, янги стандартлар ишлаб чиқади, стандартлар ва стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича бошқа хужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар киритади, меъёрий хужжатлар лойиҳалари экспертизасини зтказади ва хулоса тайёрлайди. Туризм соҳасида стандартлаштириш бўйича Техник Қўмита Секретариятини юритади.

     Бўлим фаолиятини қуйидаги меъёрий хужжатлар асосида олиб боради:

-Туризм, метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича  Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси  Президенти ва ҳукумати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаштириш тизими ва Миллий сертификатлаштириш тизимининг фундаментал меъёрий хужжатлари;

-Миллий сертификатлаштириш тизими ва Ўзбекистон Республикаси аккредитация тизимининг ҳуқуқий асослари;

– хатлар, баённомалар, саълумотномалар ва умуман иш юритишни тузиш тартиби ва расмийлаштириш қоидалари;

– туризм хизматларини стандартлаштириш тартиби;

– туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари инспекция назоратини ўтказиш тартиби;

-меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, инлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари