Вазифа ва функциялари

  • туризм хизматларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш (мувофиқликни баҳолаш) тизимларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  • туризм хизматларини туризм хизматлари соҳасидаги стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштириш ва инспексия назоратини (қайта баҳолаш) ўтказиш;
  • туризм хизматлари соҳасидаги давлат стандартларни ишлаб чиқиш;
  • Туризм соҳасидаги стандартлаштириш бўйича техник қўмита Котибияти фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш.

Корхона мақсадларига мувофиқ қуйидаги фаолият турларини амалга оширади

  • Меҳмонхона, туроператорлик ва бошқа туризм ҳизматларини сертификатлаштириш ишларини олиб боради;
  • Сертификатлаштирган объектларда инспекция назоратини ўтказади;
  • Туризм соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича меъёрий-техникавий хужжатларни ишлаб чиқиш;
  • Стандартлаштириш ва сертификатлаштиришга оид аттестация ва аккредитацияларга хужжатларни тайёрлаш;