Бухоро вилоятида туризм соҳа вакиллари малакасини оширишга доир семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК томонидан 2 апрель куни Бухоро вилоятида соҳа вакиллари учун пандемиядан сўнг фаолият юритиш ва жойлаштириш воситалари тоифаларини ҳамда уларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш шунингдек, “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” тизими борасида махсус семинар ташкил этилди.

Семинардан кўзланган мақсад ҳудудларда фаолият юритадиган соҳа вакиллари малакасини янада ошириш ҳамда меҳмонларга хизмат кўрсатиш сифатини юқори даражага олиб чиқишдан иборат.

Бунда Марказ вакили Асрор Султонов томонидан қуйидаги:
жойлаштириш воситаларини сертификатлаштириш ва уларга тоифа бериш;
• янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторларга субсидия ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш;
• жойлаштириш воситаларида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш;
• “Hotels staff qualification” мобил иловаси;
• жойлаштириш воситаларида хизмат кўрсатиш бўйича ўқув видеороликлари тақдимоти;
• “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” тизимини жорий қилиш мақсадлари;
• давлат муассасаларини хавфсиз объектлар Реэстрига киритиш,
сертификатлаштириш босқичлари;
• туризм индустрия объектларида хавфсиз туристик хизматлар кўрсатишга доир тавсиялар каби муҳим мавзуларга доир маърузалар қилинди.

Тадбирда 30 нафарга яқин туризм соҳа вакилларидан иборат иштирокчи қатнашди. Семинар қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, уларга масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.

Шу ўринда, Марказ томонидан бу каби ўқув семинарларни барча ҳудудлар кесимида ташкил этиш режалаштирилган.