Тошкентда навбатдаги меҳмонхона “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” сертификатига эга бўлди

Зиёрат ва саёҳат туризмида кенг салоҳиятга эга мамлакатимиз хорижий ва маҳаллий меҳмонларнинг севимли манзилига айланиб улгурган. Ташриф буюрадиган меҳмонлар учун Ўзбекистоннинг қадимий тарихи, азалий урф-одатлари баробарида айни пандемия пайтида хавфсиз туризм йўналиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.

“Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” тизими бўйича Тошкент шаҳар, Чилонзор 16 мавзе, 8А уйда жойлашган “Igmar” МЧЖ томонидан ташкил этилган “Igmar Apart hotel” меҳмонхонаси “Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУК томонидан сертификатлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 19 июндаги 4755-сонли Президент Қарорига мувофиқ хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатувчи обектларда “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” тизими мажбурий тартибда жорий этилиши белгиланган бўлиб, ушбу тизим бўйича сертификатлаштиришдан ўтмаган туризм объектлари ташкилотларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши кўрсатиб ўтилган.