Туризм соҳаси ходимлари учун маданий қулай шароитлар яратилмоқда

Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Вазирлик тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли маданий тадбирлар, театр ва концерт томошалари, спорт мусобақалари ҳамда туризм масканлари бўйлаб кўплаб саёҳатлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Вазирликнинг тегишли режасига мувофиқ, Туризм ва спорт вазирлигининг марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда Тошкент шаҳар Туризм ва спорт бош бошқармаси ходимларининг турли маданият ва санъат кўргазмаларига ташрифи ташкил этилди.

Жумладан, «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК ходимлари ҳам Тошкент фотолар уйида Ўзбекистондаги Франция элчихонаси томонидан ташкил этилган, Франциялик фотограф Ренате Граф ижодига мансуб асарлардан иборат «Ипак йўли бўйлаб замонлар оша» номли фотокўргазмаси ҳамда баҳор вернисажи билан яқиндан танишишди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши соҳада фаолият олиб бораётган ходимлар вақтини мазмунли ташкил этилиши ҳамда соҳа вакилларининг маданий ва маънавий ҳордиқ олиб, ўз устида мукаммал ишлашига замин яратади.