Туризм хизматларини сертификатлаштириш марказида техник ўқитиш бошланди

“Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУК (кейин – Марказ) ходимлари учун норматив ҳужжатлар бўйича техник ўқитиш бошланди.

Ҳар ҳафта туризм соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, ҳукумат қарорлари, давлат стандартлари ва бошқа норматив ҳужжатларни ўрганиш бўйича Марказ мутахассислари томонидан ўз ҳамкасбларига тақдимотлар ўтказилмоқда.

Ушбу тадбир иш жараёнида қўлланиладиган норматив ҳужжатлар тўғрисида Марказ ходимларига батафсил маълумот бериш мақсадида ўтказилади. Техник ўқитиш Марказнинг тажрибали мутахассисларининг норматив билимларини оширишга ёрдам беради ва ёш ходимларга иш жараёнидаги зарур ҳужжатлар билан танишишга имкон беради. Норматив билим – ҳар қандай соҳадаги мутахассиснинг профессионал лаёқатининг ташкил этувчиси ҳисобланади.

Техник ўқитиш доирасида жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2019 йил 26 мартда 03-мҳ-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом” бўйича тақдимот ўтказилди.

Тақдимот давомида Марказ ходимларига мамлакатимиздаги меҳмонхона хизматларини тақдим қилиш тартиби ва шартларига доир масалалар батафсил баён этилди.