“Musafir hotel”: Тошкент шаҳрида навбатдаги меҳмонхона ишга тушди

«Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК томонидан тегишли қарорга доир “Musafir’s” МЧЖга тегишли “Musafir hotel” меҳмонхонага меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун мувофиқлик сертификати берилди.

Пойтахтга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий зиёратчилар учун барча замонавий талабларга жавоб бера олувчи “Musafir hotel” меҳмонхонаси ўз фаолиятини бошлади.

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Қоратош мавзеси 10 уйда жойлашган мазкур меҳмонхона 16 хона ва 30 ўринга мўлжалланган.

“Musafir” меҳмонхонаси мусулмон зиёратчилар учун қулай шароитларни яратиб берадиган Cресcент рейтингига киритилган. Жумладан, ҳар бир хонада махсус Қибла кўрсаткичи, жойнамоз ва ибодат учун тасбеҳлар мавжуд.